Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Иркутск вилоятининг Катангск районидагилар полицияга оч қолаётганликларидан шикоят қилишди
13.12.2017 10:18,  
2497

Мурожаатнинг бир нусхаси тахририятга ҳам жўнатилган, унда ёзилишича, район дўконларида гўшт ва балиқ консервалари, ун, шакар, туз, макарон, ўсимлик ёғи, мева ва сабзовот ҳамда сут маҳсулотлари йўқ. Бир ойдан зиёд вақт мобайнида озиқ-овқатлар Иркутск ва Киренскга борганлар орқали олиб келинмоқда, деб Lenta.ru хабар бермоқда.


Катангскга районига озиқ-овқатлар самолётларда келтирилиб турилган, авиаташувчилар бунинг учун субсидиялар олиб туришган. Мурожаатда айтилишича, келтирилаётган маҳсулотларни маҳаллий ҳокимят назорат қилади, лекин улар районга керакли миқдорда озиқ-овқат келтирилганлиги ҳақида ҳисобот беришган. Қишлоқларга қишки йўл декабрнинг иккинчи ярмида очилиши кутилмоқда, деб қўшимча қилмоқда "Байкал-инфо".   

Ноябр ойининг охирида ҳам Рязан вилоятининг Троице-Орловка қишлоғидагилар ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари таъминотидан маҳрум бўлишган, худуддаги ягона дўкон ёзда ёпилган эди. Одамлар маҳсулотлар учун 12 км узоқликда жойлашган дўкондан ҳарид қилиш учун қатнашган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан