Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон пахта сотиш схемасини яна бир бор ўзгартирди
15.12.2017 18:54,  
23

Ўзбекистонда келгуси йилда пахта хом ашёсини тўқимачилик корхоналарига сотишнинг янги схемаси тажриба тариқасида жорий этилади.

Энди маҳаллий тўқимачилик саноат корхоналари "оқ олтин"ни бошқа воситачилар, шу жумладан турли давлат тузилмаларини четлаб ўтган ҳолда тўғридан-тўғри фермер хўжаликларидан сотиб олишади.

Бугунги кунга қадар маҳаллий тўқимачилик корхоналари пахта толасини экспорт нархлар бўйича монопол етказиб берувчи — «Ўзпахтасаноатэкспорт» ХКдан харид қилишга мажбур эди. Мазкур тартиб тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг рентабеллиги ва рақобатбардошлигини пасайтирган.

Ўзбекистон президенти томонидан ташаббус қилинган экспериментга мувофиқ, тўқимачилик саноати корхоналари фермер хўжаликлари пахта хом ашёсини етиштириш бўйича асосий харажатларининг тузилган шартнома қийматининг камида 60 фоизини аванс бериш йўли билан молиялаштиришни амалга оширади. Бунда корхоналарга етказиб берилган пахта хом ашёсидан фақатгина кейинчалик чуқур қайта ишлаш ва тайёр рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланилади.

Тўқимачилик саноати корхоналари томонидан харид қилинадиган пахта хом ашёси нархи фермер хўжаликларининг ҳақиқий харажатларини ва рентабеллигини таҳлил қилишдан келиб чиқиб, шартнома асосида белгиланади ва давлат эҳтиёжлари учун ўрнатилган нархлардан паст бўлмаслиги лозим. Президент ҳукуматга 2018 йил 15 январга қадар муддатда 2018 йил ҳосилининг пахта хом ашёси учун давлат хариди нархи белгиланиши ҳақида топшириқ берди.

Тўқимачилик саноати корхоналари олинган чигитни шартнома асосида ёғ-мой корхоналарига, қўшимча маҳсулотларни (линт, ўлик пахта) бошқа истеъмолчиларга реализация қилади.

Шу йилда Ўзбекистонда 2,9 миллион тонна пахта йиғиб олинди. Республика пахтани етиштириш ва экспорт қилиш ҳажми бўйича дунёнинг етакчи 10 мамлакат рўйхатига киради.

Ўзбекистон ҳукумати баёнотига кўра, 2020 йилга қадар маҳаллий корхоналарнинг қуввати Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган пахта толасини тўлиқ қайта ишлашни таъминлайди. Бу ўз навбатида бу маҳсулотни экспорт қилиш ҳажмини сезиларли пасайишига олиб келиши мумкин. 2017 йил охирига қадар мамлакатда пахта толасини ички қайта ишлашни 70 фоизга етказиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, 2020 йилгача Ўзбекистонда енгил саноат соҳасида қиймати 2 миллиард доллардан зиёд бўлган 150 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан