Google видео-қўнғироқлар учун Duo мессенжерини фойдаланишга топширди

16.08.2016 | Технологиялар | 750

Google​ компанияси Android​ ва iOS учун янги Дуо — видео-қўнғироқлар мессенжерини фойдаланишга топширди. Яқин кунларда ундан бутун дунё бўйлаб фойдаланиш мумкин бўлади, бу ҳақда Likeit.uz сайти хабар бермоқда.

Унда бирга-бир видео-қўнғироқни амалга ошириш мумкин. Ҳозирча видео-конференция ташкил қилиш имконияти мавжуд эмас.

Худди шундай функция билан iOS​ қурилмалар учун FaceTime ​ мессенжери бор, аммо унинг Android​ версияси йўқ.

Мобил илова смартфондаги контактларни ўзига юклаб олади. Ундаги қўнғироқлар end-to-end ​ даражада ҳимояланган дейилмоқда.

Мессенжерда жавоб бериш тугмаси босилмасидан аввал ҳам қўнғироқ қилаётган кишининг видео тасвири кўринади. Бу билан у қандай кайфиятда, қандай ҳолатда эканлигини билиш ва жавоб бериш-бермасликни ҳал қилиш мумкин.

Google​ 2016 йилнинг майида I/O​ конференциясида Duo​ мессенжерини намойиш қилганди. Энди эса ундан фойдаланиш мумкин бўлди.

Компания шу конференцияда ақлли Allo​ мессенжерини ҳам тақдим этганди. У қўнғироқларга автоматик жавоб бера олади. Аммо унинг қачон фойдаланишга топширилиши номаълум.