Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Америкалик социологлар муносиб турмуш ёшини айтишди
20.12.2017 09:47,  
40

Математик амаллар ва социологик изланишлар орқали мутсаҳкам турмуш қуриш учун муносиб ёш ҳисоб-китоб қилинди. Унга кўра, 28-32 ёш оралиғида қурилган оилалар нисбатан мустаҳкам бўлар экан. Шу ёш оралиғида оила қурганлар ҳеч бўлмаганда илк 5 йил мобайнида ажрашиш ҳақида ўйлаб кўришмайди. Бу эса уларнинг кейинги мустаҳкам оилавий ришталари учун зарур пойдевор яратади.

Мазкур тадқиқот Юта университети социологи Ник Волфингер томонидан ўтказилган ва «Оила тадқиқотлари маркази» томонидан нашр қилинган. Социологлар бунгача ҳам кеч уйланадиган эркаклар оилавий муносабатларда барқарор ва масъулиятли бўлишини таъкидлашган эди.

Волфингер тадқиқоти давомида 2006-2010 йилларга мансуб оилаларга дахлдор ҳамда 2011-2013 йилларда ўтказилган сўровларга асосланган маълумотларга суянди.

Тадқиқот натижалари 20 ёшгача қурилган турмушнинг омонат бўлиши ва унинг кейинчалик муваффақиятсизликкка юз тутиш эҳтимоли юқори бўлишини кўрсатган.

25 ёшдан 32 ёшгача бўлган инсонлар ўртасида қурилган оилалар ўртасида ажрашиш ҳолати жуда кам бўлган. 32 ёшдан кейинги турмушнинг бузилиши эҳтимоли ҳар йили 5 фоизга ошади. Социологлар оиланинг мустаҳкамлиги кўпроқ эркакнинг ёшига боғлиқ масала эканини, эркакнинг турмуш ўртоғи билан ёшидаги фарқ 3-4 ёшдан ошмаслиги зарурлигини айтишмоқда.

Юнон донишманди Суқрот айтгани каби, турмуш қуришга жуда шошма ва буни жуда кечга ҳам сурма. Имкони бўлса, 25 ёшдан кейин ва 30 ёшгача бўлган даврингда уйлан. Яъни, жуда эрта ва жуда кеч бўлмаган никоҳ мустаҳкам оиланинг олтин қоидасидир.

Бунинг сабаблари кўп. Ўсмирлик ёшида инсон оилани кўпроқ интим муносабатларда тасаввур қилади ва масъулиятни у қадар ҳам ўйламайди. 25 ёшдан кейин эса инсоннинг ақли тиниқлашиб, ҳаётга равшанроқ қарай бошлайди. Қолаверса, иқтисодий мустақиллик ва оилани ҳам маънан, ҳам молиявий қўллаб-қувватлашга ёрдам беради.

Аммо Американинг бошқа бир таълим маскани – Мериланд университети социологи Филип Коҳен олиб борган тадқиқот натижаларига кўра, оиланинг мустаҳкамлиги эр ва хотиннинг ёшига боғлиқ эмас.

Ушбу тадқиқот 45 ёшдан 49 ёшгача бўлган инсонлар оилавий ришталар учун маъсулиятни бошқа ёшдагидан чуқурроқ ҳис қилишларини кўрсатган.

Социологларнинг фикрича, қўлида ҳунари бўлган ёки билимга кафил бўлувчи дипломнинг борлиги ёш оиланинг мустаҳкам яшаши учун муҳим асос экан.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан