Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Шимолий Кореяга ҳужум режасини ишлаб чиқмоқда
21.12.2017 11:04,  
3054

АҚШ КХДРга ҳарбий ҳужум қилиш режасини ишлаб чиқмоқда, бу уни ядровий дастурни тўхтатишига мажбурлаш мақсадида керак бўлади, деб хабар бермоқда The Telegraph ўз манбаларига асосланган ҳолда.

Нашрга кўра, Оқ уй дипломатик уринишлар наф бермаётганлиги сабабли охирги ойларда вазиятни ҳарбий йўл билан ҳал этишга тайёргарликни кескин кучайтирди.

АҚШ кўриб чиқаётган вариантлар орасида баллистик ракеталар учириладиган манзиллар ва қурол-аслаҳа омборларини йўқ қилиш борлиги билдирилмоқда.

«Пентагон шундай вариантларни топишга ҳаракат қилмоқдаки, улар шимолий кореяликларнинг бурнига зарба бериш ҳамда уларнинг эътиборини ўзига қаратиш имкониятини тақдим этиши керак», - дея хабар берди манбалардан бири.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан