Ўзбекистонда валюта курслари янгиланди

25.12.2017 | Иқтисод | 4237

Ўзбекистон Марказий банки 26 декабрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда долларнинг курси 18,45 сўмга ошди ва 8120,07 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 96,40 сўмга қимматлашиб, 9624,72 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 1,37 сўмга қимматлашиб, 139,30 сўмни ташкил қилди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.