Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев МДҲ раҳбарлари кенгашининг норасмий учрашувида иштирок этди
27.12.2017 12:29,  
5

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий учрашувида иштирок этди, деб хабарқилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Россия Федерацияси президентининг Ново-Огарёво қароргоҳида Шавкат Мирзиёевни Владимир Путин кутиб олди. Суратга тушиш маросимидан сўнг МДҲ давлат раҳбарларининг учрашуви бошланди.

Владимир Путин давлат раҳбарларини ташрифи билан қутлаб, Россиянинг МДҲга раислиги якунлари ҳақида тўхталиб ўтди. Жорий йил ўзаро интеграцияни мустаҳкамлаш ва ташкилот нуфузини ошириш бўйича муҳим ишлар амалга оширилганини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлиги янада мустаҳкамланиб, товар айирбошлаш ҳажми сезиларли ошганини таъкидлади. Ўзаро манфаатли ҳамкорлик аъзо давлатларни узвий боғлаб туриши, ушбу учрашув алоқаларга янги суръат бағишлашини қайд этди.

2018 йил Россияда бўладиган воқеалар муҳим аҳамиятга эга экани, президент сайловида Россия халқи муносиб номзодга овоз беражаги таъкидланди.

Учрашувда Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш, хавфсизликни мустаҳкамлаш, минтақага таҳдид ва хатарларнинг олдини олиш масалаларига эътибор қаратилди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан