Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ресторан ва кафелар 24 соат ишлаши мумкин бўлади
16.01.2018 12:11,  
104

Ресторан ва кафелар керакли хавфсизлик даражасини таъминлай олган тақдирда 24 соат давомида ишлаши мумкин бўлади, деб хабар қилди, Давлат Туризм қўмитаси раиси Абдухакимов. 

Қўмита раисининг фикрига кўра, Ўзбекистонда тунги ҳаёт ривожланмагани туризмнинг ривожланишига халал бермоқда.

“Агар кафе ва ресторанлар тунги вақтда ўз  мижозларининг хавфсизлигини таъминлай олса, ҳамда “tourist-friendly” сертификати талабларига жавоб берса, биз бундай жойлар учун 24 соат ишлаш имконини беришни режалаштирмоқдамиз”, — деди Абдуҳакимов.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг охирида туристлар учун хизмат кўрсатиш муассасалари учун Давлат Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан кўнгилли равишда “tourist-friendly” сертификати олиш тартиби ишлаб чиқилган эди.    

Ушбу сертификат олиш учун хизмат кўрсатувчи корхона санитария талаблари, маҳсулот сифати, ассортименти, иссиқ сув билан узулуксиз таъминлангани, видеокузатув тизими борлиги, ходимларининг чет тилини билиши, турли тўлов тизимларида пул қабул қилиш имконияти борлиги ва бошқа шартлар ҳисобга олинади.

Ушбу тизим киритилиши туризм соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш имконини беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан