Тошкентда Жанубий Кореянинг яна бир университети филиали очилади

03.02.2018 | Илм-фан | 2472

Тошкентда Жанубий Кореянинг Пучон университети (Bucheon University) ўз филиалини очади.

Ўзбекистон мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ва Пучон университети профессори Ли Донг Вук томонидан бу борада баённома имзоланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Университет филиалида мактабгача педагогика ва психология факультетлари очилади.

Филиал шу йилнинг сентябрида ўз ишини бошлайди.

Илгарироқ Тошкентдаги Инха университетида "Халқаро савдо ва ҳамкорлик" факультетини ташкил этиш бўйича иш олиб борилаётганлиги маълум қилинганди.