Жисмоний шахслар автомобилни нотариал расмийлаштирувисиз ижарага олиши мумкин

09.02.2018 | Ўзбекистон | 3908

Энди жисмоний шахслар, жумладан, чет элликлар ҳам автомобилни нотариал расмийлаштирувисиз ва ички ишлар органларидан рўйхатдан ўтказмасдан 30 кун мобайнида ижарага олишлари мумкин. Бу давлат раҳбарининг “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган, деб ёзади "Халқ сўзи".

Жорий йил апрель ойидан бошлаб ихтисослаштирилган ташкилотларга қисқа муддатга автотранспорт воситаларини ижара(прокат)га бериш тартиби тўғрисидаги қоидаларни ишлаб чиқиш кутилаяпти.