Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда февралда нима арзонлаб, нима қимматлади?
1.03.2018 13:47,  
14

2018 йилнинг февраль ойида Ўзбекистонда мол ва қўй гўшти қимматлаб, картошка ва сабзи нархи тушган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.

Ўзбекистон Республикаси истеъмол секторида инфляция даражаси бўйича ҳисоботида қайд этилишича, 2018 йилнинг февраль ойида истеъмол бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари 1,1 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,3 ва хизматлар нархи 0,7 фоизга ошган.

Ўтган ойда айрим озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлашгани қайд этилган. Жумладан, тухум ўртача 10,5, шакар 3, товуқ гўшти 1,3, қаттиқ пишлоқ ва қандолат маҳсулотлари 0,1 фоизга арзонлашган.

Мева-сабзавот маҳсулотлари орасида олма нархи сезиларли даражада (6,1 фоиз) ҳамда қуритилган мевалар (4,8 фоиз) қимматлашган.

Қовоқ нархи бир ойда 10 фоизга, помидор 14 ва бодринг нархи 11,7 фоизга кўтарилган.

Картошка ва пиёз нархи эса мос равишда 2,7 ва 2,3 фоизга арзонлашган.

Мол ва қўй гўшти нархлари 3 фоизга, тирик ва совутилган балиқ 7,2 фоизга ошган.

Қайд этилишича, февралда бир кило мол гўштининг энг юқори ўртача нархи (суяксиз гўштдан ташқари) 36967 сўмни (Тошкент шаҳрида), энг паст ўртача нархи 29725 сўмни (Қорақалпоғистон Республикаси), бир кило суяксиз мол гўштининг юқори ўртача нархи 44868 сўмни (Тошкент шаҳри), энг паст ўртача нархи 39 минг сўмни ташкил этган.

Ҳудудлар бўйича энг қиммат ва энг арзон картошка нархи орасидаги тафовут 1,2 баравар бўлган (Қорақалпоғистон Республикасида 3843 сўм, Жиззах вилоятида 3272 сўм).

Ўн дона тухумнинг энг қиммат ўртача нархи 6655 сўм (Сирдарё вилояти), энг арзон ўртача нархи 5500 сўм (Андижон вилояти) бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан