Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда помидор кескин тушиб кетди
16.04.2023 10:03,  
1917

Ўзбекистонда помидор нархи анча арзонлашгани маълум бўлди. Бу ҳақда Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги сабзавот, мева, резаворлар ва ёнғоқлар бозори ҳақида маълумот берувчи ихтисослаштирилган Европа “East Fruit” порталида хабар берилди.

Маълумотларга кўра, ўтган ҳафтада мамлакатда янги помидорнинг улгуржи нархлари сезиларли даражада пасайган. Пушти помидорлар нархи 32 фоизга, қизил рангли помидорлар ҳам арзонлашди. Қизил кичик, думалоқ помидорлар нархи кетма-кет иккинчи ҳафтадир пасаймоқда(40  фоиз). Нархларнинг пасайиши бозорда таклиф қилинадиган маҳсулотлар ҳажмининг ошиши билан изоҳланади.

Жорий йилнинг 7-14 апрель кунлари қизил думалоқ помидорнинг ўртача нархи бир килограмми 33 минг сўмдан 22 минг сўмга арзонлашган. Ҳозирги нархлар ўтган йилги кўрсаткичларга деярли яқин. Бугунги нархлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан атиги 16 фоизга юқори.

Пушти помидорнинг бир килограмми 38 минг сўмдан 26 минг сўмга арзонлашди. Яъни ҳафтасига 31,5 фоизга. Бироқ, ўтган йилги кўрсаткичлар билан солиштирганда, нархлар ҳали ҳам анча юқори. Жорий йилнинг 14 апрел ҳолатига кўра, ушбу турдаги маҳсулот нархи ўтган йилга нисбатан 1,5 баробардан ортиқ қимматлашган.

Январ охиридаги аномал совуқлар чекингач, ҳосилини йўқотган иссиқхоналарда янги помидор кўчатлари экилгани таъкидланди. Айни пайтда маҳсулотларнинг биринчи улгуржи партиялари бозорга кира бошлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан