Хусусий клиникаларда коронавирусга топшириладиган тест нархлари ким белгилайди?

Хусусий клиникаларда коронавирусга топшириладиган тест нархлари ким белгилайди?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда коронавирус инфекцияси бўйича муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Хусусий клиникаларда тест нархлари бирор ташкилот томонидан назорат қилинадими ёки улар ўзлари хоҳлаган нархда тест текшируви ўтказишлари мумкинми?

Жавоб: Хусусий клиникалар олиб келадиган тестларни ўзлари сотиб олади ва шундан келиб чиқиб нархларни ўзлари белгилайди.

Савол: ОАВларда бир хил қон босим пасайтирувчи дори воситаларни қабул қилмаслик керак дейилган. Шунинг учун мен шу дориларни ичишни тўхтатган эдим. 1 ҳафтадан бери қон босимим ошиб боряпти. Нима маслаҳат берасизлар?

Жавоб: Пандемия бошланғич даврида 2 та гуруҳ гипотензив дори воситалари бўйича шунга ўхшаган маълумот бор эди.

Лекин бугунги кунда Европа кардиологлар жамияти томонидан айтилган: шифокорлар томонидан тавсия қилган барча қон босимини пасайтирувчи дори воситаларни доимий равишда қабул қилиш керак.

COVID-19 да бу дориларнинг ножўя таъсирлари йўқ.