Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Бразилияга ташриф буюради
19.03.2018 11:02,  
15

2018-йилнинг 18-23-март кунлари Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев бошчилигидаги делегация Бразилия Федератив Республикасига ташриф буюради, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

"Ташриф дастуридан Саккизинчи Жаҳон сув форумида иштирок этиш ўрин олган. Ушбу форум барқарор ривожланиш, сув ресурсларини бошқариш ва ушбу соҳада глобал кун тартибини шакллантириш масалалари бўйича тажриба алмашиш учун энг катта майдон ҳисобланади", — дейилган хабарда.

Форум натижаси бўйича Вазирлар декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда. Мазкур декларацияда халқаро ҳамжамият ва миллий ҳукуматларга сувдан адолатли фойдаланиш имкониятини таъминлаш ва сув ресурсларини эҳтиёткорлик билан бошқариш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўришга чақириқ киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан