Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қонунда оилавий сирларни ошкор этган шахсга нисбатан қандай жазо қўлланилади?
22.03.2018 17:19,  
17

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, оилавий сирларни ошкор этган шахсга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 46-1-моддасига кўра, шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 

Ушбу модда билан маъмурий жавобгарликка тортилган шахс яна шундай ҳаракатни амалга оширса, Жиноят кодексига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан