Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон мустақиллиги учун Совет тизимига қарши курашган Миртемир Мирабдуллаев вафот этди
24.03.2018 01:00,  
35

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Ўзбекистоннинг мустақил давлат бўлиши мавзусини очиқ кўтарган биринчи ўзбек Миртемир Мирабдуллаев шу ой Тошкент шаҳрида 78 ёшида вафот этди.

М. Мирабдуллаевнинг жасорати ҳақида илк бор мустақиллик эълон қилиниши билан тарих китобларида айтилган эди. М. Мирабдуллаев 1940 йили Тошкент шаҳрининг Бешёғоч маҳалласида туғилган.

Ўзларининг хотираларига қараганда ҳали 60-йилларнинг бошида Ўзбекистоннинг Совет Иттифоқидан мустақил бўлиб чиқишини жиддий ўйлашни бошлаган.

Тошкент Давлат Университетида (бугунги Миллий Университет) иқтисод фанидан дарс бериб юрган М. Мирабдуллаев бир гуруҳ ҳамфикрлари билан 60-йилларнинг иккинчи ярмида Ўзбекистонни истиқлол йўлига олиб чиқиш мақсадини олдига қўйган «Озод уюшма» деган ташкилотни барпо этди. Бу яширин ташкилот авваламбор ёшлар, талабалар орасида фаол иш олиб боришни бошлаган. Мустақиллик ғоясини тарғибот қилишни йўлга қўйган.

Афсус, совет мустамлакасининг махфий хизмати ДХҚ (КГБ) ташкилотга қарши қатағонлар бошлаб М. Мирабдуллаевни қамоққа олади.

Ташкилот ва М. Мирабдуллаев 1991 йилдан сўнг тўлиқ оқланишди.

М. Мирабдуллаев ўзбек халқи тарихида истиқлол учун курашган, миллатининг эркинлиги ва озодлиги деган олий мақсадларга ҳаётини аямай бағишлаган улуғ арбоб сифатида тарихимиздан ўз жойини эгаллаган инсон.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан