Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дипломатия университетида ўқиш муддати ва қабул квоталари камайтирилади
6.04.2018 11:45,  
48

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолияти тубдан такомиллаштирилади. Давлат раҳбари бир ой муддатда — май ойи бошларига қадар университет фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқишни топшириқ берган.

Ҳужжат биринчи галда илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда таълим сифатини ошириш, шунингдек, мамлакатнинг замонавий ташқи иқтисодий ва ташқи сиёсий устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда Университет фаолиятининг долзарб вазифалари ва йўналишларини қайта кўриб чиқишга қаратилган.

Хусусан, манфаатдор идораларнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда амалиётда талаб қилинадиган мутахассисларнининг аниқ мақсадни кўзлаб тайёрланишини таъминлаш, шунингдек улар орасидан дипломатик кадрларнинг истиқболли захирасини шакллантириш мақсадида бакалавриатда ўқиш муддатини ва бакалавриатга қабул қилиш квоталарини камайтириш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, университетда "Халқаро иқтисодиёт ва менежмент" ҳамда "Халқаро журналистика" мутахассисликлари бўйича бакалаврлар тайёрлашнинг янги йўналишлари жорий қилинади ва хорижий мамлакатлар делегацияларига хизмат кўрсатиш ва расмий тадбирлар ўтказишни юқори ташкилий даражада таъминлайдиган профессионал таржимон ва гидларни тайёрлаш бўйича ўқув курслари ташкил этилади.

Яна бир муҳим йўналишлардан бири —  Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятини тизимли таҳлил қилишда Университетнинг ролини кучайтириш мақсадида хорижий шериклар билан ҳамкорлик қилиш ва халқаро муносабатларни ривожлантириш истиқболларини прогноз баҳолаш асосида фундаментал илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан