Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яна бир машъум автоҳалокат. Самарқандда Cobalt ва Nexia тўқнашиб кетиши натижасида саккиз киши ҳалок бўлди
8.04.2018 17:25,  
13

Кеча, 7 апрель куни кечки соат 17:25 ларда Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида жиддий йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди .

Маълум бўлишича, 1996 йилда туғилган О.Камолов ўзининг Cobalt русумли автомашинасини «Зарафшон ўнг соҳили» 4Р-48 йўлининг 43-километрида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1995 йилда туғилган С.Суннатов бошқарувидаги Nexia русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Оқибатда Cobalt автомашинаси ҳайдовчиси О.Камолов ва унинг 2 нафар йўловчиси воқеа жойида, Nexia автомашинаси ҳайдовчиси С.Суннатов ва унинг 4 нафар йўловчиси касалхонага келтирилганида ҳаётдан кўз юмган.

Шунингдек Cobalt автомашинасининг яна 3 нафар йўловчиси жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан