Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда уй-жойни олди-сотди қилиш осонлашади. Баъзи ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди
9.04.2018 17:49,  
100

Вазирлар Маҳкамасининг “Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида қарори (ВМҚ-269, 06.04.2018 й.) қабул қилинди.  Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар беради.

Унга кўра, кўчмас мулкларни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини тасдиқлашда давлат нотариал идораси идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали:

2019 йил 1 январдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) электр ва газ таъминоти;

2021 йил 1 январдан бошлаб иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш бўйича қарздорлик ҳақидаги маълумотларни мустақил олади.

2018 йил 1 июлдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги нотариуслар кўчмас мулкларни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини тасдиқлашда нотариуслар қуйидаги маълумотларни фуқаролардан эмас, 

балки мустақил равишда электрон ҳамкорлик орқали автоматик тарзда текшириши лозим:

бино ва иншоотларнинг таркиби ва тегишлилиги тўғрисидаги;

солиқ тўловчининг идентификация рақамини;

доимий пропискага эга шахслар ёки вақтинчалик ҳисобда турувчи (вақтинча прописка қилинган) шахсларнинг паспортига оид маълумотларни.

Тошкент шаҳрида эса 2017 йил 1 июлдан бошлаб, кўчмас мулкларни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини тасдиқлашда талаб этиладиган ҳужжатларни (паспорт ва кадастр йиғма жилдидан ташқари) нотариуслар мустақил равишда электрон ҳамкорлик орқали текшириши шарт, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан