Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда доллар баҳоси кескин пасаядими?
16.04.2018 19:15,  
15

Ўзбекистонда валюта курсининг пасайиши ёки кўтарилишини башорат қилиш мумкинми? Бунга таъсир кўрсатадиган ташқи ва ички омиллар нимадан иборат? ЎзА мухбирининг саволларига эксперт — ҳуқуқшунос, иқтисодчи Адҳам Шодмонов ойдинлик киритди.

– Ҳар бир давлатнинг ўз миллий валютаси мавжуд бўлиб, аввалги даврларда унинг вазифасини (эквивалентини) олтин бажаргани ҳаммага аён. Шу боис, бу ҳақда иқтисодчилар давлатнинг олтини қанча кўп бўлса, у шунчалик бадавлат деган фикрни илгари суради.

Бироқ, бугунги кунга келиб, олтиннинг ўрнини Америка доллари ва евро эгалламоқда. Шунинг учун бугунги кунда дунё аҳолиси барча халқаро иқтисодий муносабатларнинг эталони сифати доллар ёки еврони қабул қилмоқда. Демак, валюталарнинг курси ҳам унинг «кайфиятига» қараб ўзгармоқда. Валюта курси кўп ҳолларда ўз миллий валютаси бор давлатнинг сиёсатига ва «жаҳон хўжалиги»даги молиявий аҳволга боғланган бўлади.

Шу боис айтиш мумкинки, валюта халқаро валюта бозорига чиқарилган «биржа товари» бўлиб, унга талаб ва таклиф қонуниятлари ўз таъсирини ўтказади.

Валюта курсининг «бориб-келиши», яъни пасайиши ёки кўтарилишини башорат қилиш мураккаб бўлса-да, бунга таъсир кўрсатадиган ташқи ва ички омилларни ҳисобга олиш керак бўлади. Хўш, валюта бозорининг бошқа бозорлардан энг муҳим фарқи нимада? Бу бозорда ягона тўлов воситасининг ўзи йўқ!

Бу бозордаги савдони «сотиб олиш» (харид қилиш) тарзида эмас, балки бир валютанинг иккинчи валютага айирбошлаш жараёни сифатида тушуниш керак. Энг қизиғи — валютанинг тушиши ёки кўтарилиши бошқа валюталарга қараб белгиланади. Бунинг бир неча кўрсаткичлари бор:

Ўз валютасини муомалага чиқарган давлатнинг ташқи савдо балансига ва сиёсий вазиятга қараб;

Шу давлатнинг яқин истиқболдаги сармоявий салоҳиятига, яъни хорижий валюталарда катта контрактларнинг мавжудлиги ёки йўқлиги;

Бу давлат фуқароларининг ва хорижий сармоядорларнинг давлатга бўлган ишончига қараб белгиланади.

Келинг, бу омилларга изоҳ берамиз. Мисол учун, мамлакатга валютанинг келиб тушиши шу ердаги жаҳон бозорига товарлар чиқараётган ва хизматлар кўрсатаётган экспортёрларнинг фаолиятига боғлиқ. Улар ишлаб чиқариш зарурати учун шу давлат миллий валютасини сотиб олади ва шу тариқа хорижий валютага бўлган талабни шакллантира бошлайди. Демакки, мамлакат экспорт салоҳияти қанчалик юқори бўлса, ташқи савдо баланси қанчалик мусбат (+) бўлса, миллий валюта курси шунчалик баланд бўлади ёки бунинг акси кузатилади.

Валюта курсига таъсир кўрсатувчи омиллардан яна бири бу импортчи компанияларнинг миллий валютага бўлган таклифидир. Шунинг учун ҳам импорт қанчалик кўп бўлса, миллий валюта бўйича таклиф ҳам шунчалик кўп. Шу тариқа миллий валюта курси пасайгани ёки ўсганини пайқаймиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан