GM Uzbekistan автомобилларидан бирини ишлаб чиқариш тўхтатилди

23.04.2018 | Ўзбекистон | 5514

Жорий йилнинг 16 апрелидан бошлаб Ўзбекистонда Chevrolet Orlando автомобилларини ишлаб чиқариш тўхтатилди. Бу ҳақда “GM Uzbekistan” АЖ Матбуот хизмати хабар қилди.

«GM Uzbekistan» АЖ «Chevrolet Orlando» русумидаги автомобилларга тузилган шартномалар бўйича истеъмолчилар олдида ўзининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини ҳамда шартнома шартларида белгиланган муддатларда автомобилни тўлиқ етказиб берилишини таъминлашини яна бир бор таъкидлайди», — дейилади компания баёнотида.