Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан Кўксаройда олий даражадаги музокараларни бошлади

23.04.2018 | Ўзбекистон | 2543

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг давлат ташрифи доирасидаги асосий тадбирлар Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтмоқда. Бу ерда меҳмонни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди, қўшни давлат раҳбари шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Кутиб олиш маросимидан сўнг давлат раҳбарлари ўртасида тор доирада музокара бошланди.

Туркманистон президентининг ташрифи Ўзбекистон Президентининг Facebook’даги саҳифасида тўғридан-тўғри трансляция қилинмоқда.

Президентларнинг пойтахтдаги Maxтумқули кўчасига бориши, Ашхобод сайилгоҳининг очилиш маросимида қатнашиши мўлжалланган.