Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Paynet​ аҳолидан тўловларни қабул қилиш фаолиятини тўхтатмаслигини билдирди
6.05.2018 22:30,  
11

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Халқ банки ва «Микрокредитбанк»нинг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади, дея хабар бермоқда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали. Қарор билан Халқ банки ва «Микрокредитбанк»ни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишилари белгилаб берилган.

UzPaynet компанияси ўз фаолияти тўхтатилиши ҳақида 6 май куни пайдо бўлган хабарларга муносабат билдирди. Компания баёноти билан қуйида тўлиқ танишиш мумкин.

Ҳозирги вақтда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистонда Paynet фаолияти тўхтатилади» мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда.

UzPaynet компанияси шуни маълум қиладики, Paynet савдо белгиси остида аҳолидан тўловларни қабул қилиш фаолияти тўхтатилмайди.

Ўзбекистон Президентининг «Халқ банки ва ‘Микрокредитбанкънинг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, аҳолидан тўловларни Paynet савдо белгиси остида қабул қилиш фаолияти Халқ банки тузулмаси таркибида амалга оширилади.

Тўловларни қабул қилиш тизими иш фаолияти узлуксиз ва одатдагидек давом этмоқда. Ҳозирда аҳолига ва тўлов агентларига қўшимча қулайликлар яратиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

UzPaynet компанияси баёнотидан

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан