Ўзбекистонда долларнинг янги расмий курси белгиланди

14.05.2018 | Иқтисод | 3545

Марказий банк 15 майдан эътиборан хорижий валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 33,41 сўмга камайиб, 8 025,83 сўмни ташкил қилди.

Евро курси эса 41,56 сўмга пасайиб, 9 597,29 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 0,90 сўмга кўтарилиб, 129,63 сўмни ташкил этди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.