Қозоғистонда ёниб кетган 52 ўзбекистонликка ёдгорлик барпо этилди

20.05.2018 | Ўзбекистон | 2550

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ва «Алтин Орда» бизнес-клуби автобус ёнғинида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари хотирасига 52 туп дарахт кўчати ўқазди, дея хабар қилди «Казинформ» ахборот агентлиги.

«Фожиали ҳодиса куни Қозоғистон ҳукумати ва бутун халқ ёрдам берди. Қозоғистондаги мутасадди органлар барча зарур чораларни кўрди. Бугунги тадбир — икки мамлакат ўртасидаги дўстлик алоқаларининг шарофатидир. Миз бу ҳақда ҳалок бўлганларнинг оилаларига айтишимиз шарт», — деди Ўзбекистон элчиси Саидикром Ниёзхўжаев.

Январда 52 нафар Ўзбекистон фуқароси Оқтўба вилояти ҳудудида «Самара-Чимкент» трассасида тўхтаган автобусдаги ёнғин натижасида ҳаётдан кўз юмган эди.