Назарбоев Мирзиёев билан нима ҳақда гаплашди?

22.05.2018 | Ўзбекистон | 2735

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилди Акорда матбуот-хизмати.

Суҳбат давомида Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг самарали фаолиятини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот Ўзбекистон раҳбари ташаббуси билан амалга оширилди, дейилади хабарда.