Уйқусизликдан қутулиш учун 5 маслаҳат

26.05.2018 | Тиббиёт | 3346

Уйқусизлик — бу уйқунинг бузилиши, ёмон ухлаш ва эрталаблари ҳолсизланиб туриш аломатлари билан намоён бўладиган касалмандлик  ҳолати. Алоҳида ҳолларда одам ақлдан озиши ёки ўлиши мумкин. Оддий одам 9 соатга яқин ухлаши керак, лекин кам ухлашга имкон берувчи ўзига хос асаб тизимига эга бўлган одамлар ҳам бор.

Шундай қилиб, уйқусизлик ҳолатида қандай ёрдам бериш мумкин?

Биринчи маслаҳат — спорт билан шуғулланинг. Жисмоний ҳаракат сизга ёқимли чарчоқлик бағишлайди ва сиз маза қилиб ухлайсиз. Лекин шунга қарамасдан, жисмоний машқларни бевосита ухлаш олдидан бажармаслик муҳимдир.

Иккинчи усул бизга Кавказдан келган. У ерда одамлар ухлашдан олдин бир-икки пиёла эчки сути ичишади. Сут — бу ажойиб табиий ухлатувчи. Сиз ҳам синаб кўринг.

Ухлашга ётишдан олдин хушбўй ёғ ёки ҳидли ўтлар билан илиқ ванна қабул қилинг. Бу танангизни ва асабингизни тинчлантиради.

Хушбўй ўтлардан қилинган ёстиқ сотиб олинг ёки ўзингиз ясанг. Ялпиз, қарағай, атиргул гулбарги, валериана, дўлана ҳидлари сизнинг тунги уйқунгизга ҳамроҳлик қилади. Ўтларнинг ҳиди тез кетиб қолмаслиги учун ёстиқни алоҳида халтада сақланг.

Кечқурун ухлашдан олдин қаҳва ва аччиқ чой ичманг, янгиликлар ва қўрқинчли кинолар кўрманг. Бу асаб тизимини қўзғатиб юборади ва сиз бир неча соат ширин уйқудан маҳрум бўласиз.

Бу оддий қоидаларга риоя қилиш сизга уйқусизликни даволашда, кун давомида тетик ва ҳаракатчан бўлиб юришда ёрдам беради.