Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Собиқ бош прокурор Рашид Қодиров маҳбуслар шифохонасига ётқизилди
31.05.2018 12:58,  
10

Ўзбекистон Республикасининг собиқ бош прокурори Рашиджон Қодиров халқ тилида “Сангород” деб аталадиган маҳбуслар даволанадиган шифохонада даволанмоқда. Бу ҳақдаги хабарни “Xabar.uz”нинг ички ишлар вазирлиги тизимидаги манбаси тасдиқлади.

Маълум бўлишича, Рашиджон Қодиров тахминан икки ҳафта олдин қон босимидан азият чекиб, “Сангород”га ётқизилган. Ҳозирги пайтда унинг аҳволи барқарор экани айтилмоқда.

Шу йилнинг 22 февралида ҳибсга олинган Қодиров Бош прокуратура расмий хабарига кўра, товламачилик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва пора олиш моддалари бўйича айбланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан