Шимолий Корея раҳбари Дональд Трамп билан учрашиш учун Сингапурга етиб келди

10.06.2018 | Жаҳон | 2975

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин бугун, 10 июн куни Хитойнинг «Air China» авиакомпаниясига тегишли рейс билан Сингапурга етиб келди. Сиёсатчи учиб келган самолёт Чанги аэропортида қўнди. Бу ҳақда Yonhap хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, Чанги аэропортининг VIP-комплекси йўли Ким Чен Иннинг ташрифидан сўнг полиция билан қуршаб олинган. Тахминларга кўра, Ким Чен Иннинг кортежи люкс классли «St Regis» меҳмонхонасига йўл олган. Шимолий Корея делегацияси мазкур меҳмонхонада истиқомат қилиши кутилмоқда.

Сингапурнинг Ташқи ишлар вазири Вивиан Балакришан ўзининг «Twitter»даги саҳифасида Ким Чен Ин билан қўл сиқишиб турган суратини жойлаб, унинг мамлакатга ташрифини тасдиқлади.