Ўзбекистонда долларнинг янги расмий курси белгиланди. Сўм мустаҳкамланиб бормоқда

18.06.2018 | Иқтисод | 4874

Марказий банк 19 июндан эътиборан хорижий валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 25,38 сўмга камайиб, 7 883,99 сўмни ташкил қилди.

Евро курси эса 155,21 сўмга пасайиб, 9 150,95 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 124,89 сўмни ташкил этди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.