Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сенат чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
28.06.2018 15:21,  
9

Олий Мажлис Сенатида "Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида"ги қонун маъқулланди. "Бу ҳақда Халқ сўзи" нашри хабар бермоқда.

Қонун 15 моддадан иборат бўлиб, унда "чилим", "чилим учун тамакисиз чекиш аралашмаси", "чилим чекиш учун дамлама", "чилим учун чекиш тоши", "электрон сигарета" каби асосий тушунчалар мазмуни очиб берилган.

Қонунда чилим ва электрон сигареталарни чекиш мумкин бўлмаган жамоат жойлари рўйхатига аниқлик киритилган. Чилим ва электрон сигареталар чекишни реклама ва тарғиб қилишни чеклашга доир нормалар киритилган, жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш чораларини кўриш учун масъул бўлган шахслар ва уларнинг мажбуриятлари белгиланган.

Чилим ва электрон сигареталар чекиш учун жамоат жойларида хоналар ва жойлар ажратиш, шунингдек жамоат жойларида чилимларни, чекиш аралашмаларини (чекиш масаллиғини, чекиш тошларини) фойдаланиш учун тақдим этиш тақиқланган.

Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш бўйича профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, корхоналар (муассасалар), ташкилотлар, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг иштирок этиши белгилаб қўйилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан