Ўзбекистон жорий йил биринчи чорагида хориж мамлакатларига 3,6 миллиард долларлик олтин сотди

28.06.2018 | Иқтисод | 2509

Жорий йил биринчи чораги якунлари бўйича Ўзбекистон экспортининг асосий йўналиши олтин бўлди: мамлакат Швейцарияга умумий қиймати 1,3 миллиард доллар бўлган олтин сотди.

Ўзбекистон Марказий банкига кўра, ҳисобот даврида экспорт ҳажми 2,9, импорт ҳажми эса 3,6 миллиард долларни ташкил этди.

Маҳсулотлар экспорти умумий ҳажмида иккинчи ўринни табиий газ эгаллади. Олтин ва газнинг экспорт жами суммасидаги улуши 61 фоизига тенг бўлди.

Швейцария Ўзбекистон маҳсулотларининг асосий харидорига айланди — товар айланмасининг 49 фоизи шу давлатга тўғри келди. Кейинги ўринларда Хитой (15 фоиз), Россия (13 фоиз), Қозоғистон (7 фоиз), Туркия (6 фоиз) ва Афғонистон (4 фоиз) қайд этилди.

Импортнинг умумий ҳажмида нефть ва нефть маҳсулотлари (186,5 миллион доллар), дори-дармон (184,7 миллион доллар), эҳтиёт қисмлар ва транспорт воситалари қисмлари (141,9 миллион доллар), шакар ва сахароза (131, 6 миллион доллар), металл прокати (120,4 миллион доллар) ва тўқимачилик ускуналари (91,7 миллион доллар) эгаллади.

Россия (26 фоиз), Хитой (23 фоиз), Қозоғистон (10 фоиз), Жанубий Корея (8 фоиз), Туркия (7 фоиз), Литва (6 фоиз) ва Германия (5 фоиз) Ўзбекистонга маҳсулот етказиб берувчи асосий давлатлар бўлди.