Ўзбекистонда долларнинг янги расмий курси белгиланди

09.07.2018 | Иқтисод | 5112

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 10 июлдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Долларнинг курси ўтган ҳафтага нисбатан -32,85 сўмга тушди ва 7813,42 сўмни ташкил қилди. Евро курси эса -7,62 сўмга арзонлаб, 9166,80 сўмга етган. 1 Россия рубли -0,04 сўмга арзонлади. Унинг курси айни пайтда 125,06 сўмни ташкил этмоқда.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.