Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорлари қайси мамлакатлар?
26.07.2018 17:31,  
31

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги 2018 йил биринчи ярмида Ўзбекистон билан савдо ҳажми энг юқори мамлакатлар ўнталигини эълон қилди.

Унда биринчи ўринни Россия эгаллади. Ушбу давлат билан савдо айланмаси 2 826 млн долларни ташкил этган. Экспорт - 1 022,4 млн доллар, импорт - 1 813 млн долларга тенг бўлди. Бу мамлакатнинг умумий савдо айланмасидаги улуши - 16 фоиз.

Кейинги ўринда Хитой бормоқда: савдо айланмаси - 2 811,3 млн доллар, экспорт - 1 304,6 млн доллар, импорт - 1 506,7 млн доллар. Умумий савдо айланмасидаги улуши - 15,9 фоиз.

Учинчи ўринда Қозоғистон жойлашди: савдо айланмаси - 1 436,7 млн доллар, экспорт - 701,4 ва импорт – 735,3 млн доллар. Умумий савдо айланмасидаги улуши - 8,1 фоиз.

Кейинги ўринлардан Туркия, Корея, Афғонистон, Германия, АҚШ, Латвия ва Беларус жой олди.

Вазирлик шунингдек, 2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон томонидан экспорт қилинган маҳсулотлар рўйхатини ҳам эълон қилди.

Энг кўп экспорт қилинган маҳсулотлар орасида биринчи ўринда табиий газ, кейинги ўринларда мева-сабзавотлар ва ип-пахта маҳсулотлари жойлашган.

Экспортнинг умумий ҳажми 7 793 421,1 минг долларни ташкил этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан