Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энди автомобилларни 30 кунга ижарага беришни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди
27.07.2018 13:07,  
10

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади, деб хабар қилди "Ҳуқуқий ахборот" канали. 

Қонун билан бир қатор қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Фуқаролик кодексига киритилган ўзгартиришга мувофиқ эндиликда автомототранспорт воситаларини ўттиз кунгача бўлган муддатга ижарага бериш шартномаларини нотариал тасдиқлаш шарт эмас.

Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ижарага бериш бўйича хизмат кўрсатадиган юридик шахслар жисмоний шахслар билан енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ўттиз кунгача бўлган муддатга ижарага бериш шартномаларини оддий ёзма шаклда тузишлари мумкин.

Мазкур ўзгартириш Адлия вазирлиги томонидан ижара бозорини ривожлантириш, жумладан ички ва ташқи туристлар учун автомобиль туризмини устувор ривожлантириш ва уларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида таклиф этилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан