Ўзбекистонда долларнинг янги расмий курси белгиланди

20.08.2018 | Иқтисод | 4651

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 21 августдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Долларнинг курси ўтган ҳафтага нисбатан +13.59 сўмга қимматди ва 7803.79 сўмга етди. Евро курси +36.57 сўмга ошиб, 8925.19 сўмни ташкил этди. Россия рубли +0.63 сўмга кўтарилди ва 115.70 сўм этиб белгиланди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.