Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ санкциялари Россиядан Ўзбекистонга юбориладиган пул ўтказмаларига таъсир қиладими?
5.09.2018 10:51,  
2

Август охирида АҚШнинг Россияга қарши янги санкциялари кучга кирди, энди эса яна бошқа санкциялар муҳокама қилинмоқда. Улар АҚШда Россиянинг 7 та банк тузилмалари операцияларини тақиқлаш ва активларини музлатишни кўзда тутади, деб ёзади«Podrobno.uz».

Экспертлар ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши нафақат Россия банк бозори, балки хорижий молия муассасалари учун ҳам мушкул вазиятни юзага келтириши мумкинлигини айтмоқда.

Ушбу ҳолатда Ўзбекистон банклари жабр кўриш-кўрмаслиги юзасидан Россия «Олий иқтисодиёт мактаби» миллий тадқиқот университетининг Шарқшунослик мактаби раҳбари, профессор Алексей Маслов изоҳ берди.

«Бугунги кунда Россия банкларида пул ўтказмалари билан боғлиқ муаммолар йўқ. Агар Вашингтон бу қадамни қўйишга қарор қилса, умуман олганда, Ўзбекистон ва Россия банклари ўртасидаги иш зарар кўрмаслиги керак. Америка ҳукумати корреспондент ҳисобварақларининг ҳаммасини эмас, балки фақат Россиянинг йирик банк ташкилотлариникини блоклаб қўймоқчи. Россия банкларида Америка бозори билан ишлаш учун бошқа бир қатор каналлар қолади. Ушбу компаниялар орқали транзакцияларни ўтказиш мумкин бўлади. Агар ушбу банклар орқали йирик кредитлар олиб бўлмай қолган тақдирдагина, жиддий муаммолар юзага келиши мумкин, бироқ ҳатто бундай вазиятда ҳам пул ўтказмалари тўхтатилмайди», — деди Алексей Маслов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан