Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда Савдо департаменти ва қатор бозорлар раҳбарлари ҳибсга олинганлиги ҳақида расмий маълумот берилди
5.09.2018 14:55,  
14

Бош прокуратура Тошкент шаҳри Савдо, хизмат кўрсатиш ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш департаменти ҳамда «Бек тўпи» ва «Ўрикзор» бозорлари, «Чорсу» ва «Чилонзор» буюм бозорлари, «Эски жўва», «Юнусобод» деҳқон бозорлари ва Сергели автобозори мутасадди раҳбарларига нисбатан жиноий ишни тергов қилмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

Бош прокуратурага кўра, иқтисодиёт асосларига қарши жиноятлар содир этгани учун августда 7 та бозор раҳбарига нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Улар, жумладан, қуйидагиларда айбланмоқда:

Сифатсиз маҳсулотларни сотиб олиш ва уларнинг бузилишига йўл қўйиш орқали давлатга 27,7 миллиард сўмлик зарар етказиш;

Бозорлар ҳудудида пулли хизматларни кўрсатишдан тушган 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағни инкассация қилмасдан ўзлаштириш;

Аниқлаштирилмаган ва ноқонуний қурилмалар (омборлар ва енгил конституциялар) фаолиятидан тушган 2 миллиард сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштириш;

Савдо нуқталари фаолиятидан тушган ижара тўловларини топширмаслик йўли билан 1 миллиард сўмдан ортиқ давлат маблағини талон-тарож қилиш;

Савдо нуқталарини сотишда тадбиркорлардан 2 дан 5 минг долларгача миқдоридаги ноқонуний мукофот пулларини олиш.

Шу муносабат билан Департамент ва бозорлар мутасадди шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми бўйича айблов эълон қилинди. Уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

800 миллион сўмга яқин зарарни қоплагани учун «Юнусобод» бозори раҳбарлари О.Мустаев ва Б. Юсумов ҳамда 3,9 миллиард сўмлик зарарни қоплаган «Тошкент озиқ-овқат захира» ДУК директори Р.Расуловга нисбатан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов жараёни давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан