Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пахта мавсумида мажбурий меҳнатга жалб қилинганлар вазирликка мурожаат қилиши мумкин
8.09.2018 21:06,  
9

Пахта мавсумида мажбурий меҳнатга жалб қилинганлар вазирликка мурожаат қилиши мумкин, деб таъкидланди 8 сентябрь куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида ўтказилган матбуот-анжуманида.

Анжуманни олиб борган вазир Шерзод Кудбиев Ўзбекистонда 2018 йил пахта терими мавсумида мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шаклига қарши жиддий чоралар кўрилишини таъкидлади, деб хабар қилди Телеграммдаги "Ўқитувчи" канали.

Қайд этилишича, бунинг учун махсус тизим ҳам ишлаб чиқилган. Кимда-ким вилоят, туман ҳокимликлари ёки бошқа масъуллар томонидан меҳнатга мажбурланса, у ҳеч бир тўсиқсиз вазирликка шикоят қилиши мумкин.

Фуқаро Telegram тармоғидаги @mehnathuquqbot орқали тўғридан-тўғри вазирликка мурожаат қилиши мумкин. Мазкур ботда шикоятчи ўзи истаса шахсини аноним ҳолда сақлаб қолиш имкониятига эга.

Вазир Кудбиев ўтган йиллар давомида Ўзбекистонда мажбурий меҳнат бўлганлиги ва буни ҳеч ким инкор қилмаслигини таъкидлади. Шунингдек, бу йил пахта мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик тўғрисида қатъий топшириқ берилганини қайд этди.

Тадбирда Халқаро меҳнат ташкилотининг “Ўзбекистонда болалар ва мажбурий меҳнат бўйича учинчи томон мониторинги” лойиҳаси техник маслаҳатчиси Йонас Аструп ҳам иштирок этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан