Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






GM Uzbekistan Хоразм филиалидаги бир қатор ходимларини ишдан бўшатди
3.10.2018 19:20,  
10

GM Uzbekistan’нинг Хоразм вилояти филиалидаги кадрлар таркибида ўзгаришлар рўй берди. 

«Ўзавтосаноат» АЖ GM Uzbekistan’нинг Хоразм вилояти Питнак шаҳрида жойлашган филиалида ўтказилган текширувлар натижасида тизимли равишда жиддий камчилик ва хатоларга йўл қўйган филиалнинг бир қатор ходимлари ўз лавозимидан озод этилган.

Шунингдек, айрим ходимлар янги лавозимларга ўтказилди, бошқалари эса бўш иш ўринларига тайинланди. Муҳим лавозимларга эса сифатли ва юқори стандартлар даражасида бажара оладиган компанияининг ходимлари тайинланди.

Янги тайинловлар:

  • Назаров Дилшодбек Сапарбаевич — Харид ва маҳаллийлаштириш бўлими харид секцияси бошлиғи;
  • Хусаинбеков Уткирбек Раджаббаевич — транспорт хизмат кўрсатиш секцияси бошлиғи;
  • Курбанбаев Расулбек Азатович — Марказий юклаш майдони менежери.

Аввалроқ Асакадаги GM Uzbekistan заводининг 10 нафар ходими ўзгартирилгани хабар берилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан