Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЙПХ инспекторидан қочишга уринган «Лаcетти» юк машинасига урулди (фото)
29.10.2018 14:05,  
3

28 октябрга ўтар кечаси тахминан соат 2.00 да “Лаcетти” ҳайдовчиси ЙПХ инспекторининг тўхташ белгисига бўйсинмасдан белгиланган тезликни оширган ҳолда воқеа жойидан беркинишга уринган. Шайхонтоҳур тумани Олмазор ва Ислом Каримов кўчалари туташган чоррахадан катта тезликда светофорнинг ҳаракатни тақиқлайдиган сигналига эътиборга қилмасдан ўтиб кетиб “ҲОWО” русумли миксер юк машинасига тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида “Лаcети” ҳайдовчиси 29 ёшли Журабек А. тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Енгил машина йўловчиси – 26 ёшли Шахбоз Х. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида ҳалок бўлган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилади.

Хабарга кўра, ҳайдовчи “Лаcетти”ни ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб келаётган бўлган (жорий йилнинг 12 апрел куни Мирзо-Улуғбек тумани маъмурий суди томонидан маст ҳолатда автомобил бошқаргани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 136-моддасига биноан айбдор деб топилиб, ҳайдовчилик гувоҳномасидан 1,5 йилга маҳрум қилинган).

ЙТҲ факти асосида Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов давомида ЙТҲ сабаблари ва ҳайдовчининг тезликни оширишига сабаб бўлган ҳолатлар аниқланади. Ҳуқуқбузарни таъқиб қилиб келган ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланди.

alt

Текширув натижалари ҳақида алоҳида маълумот берилади, дейилади бошқарма хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан