Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2019 йилда ойлик, пенсия ва нафақалар инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда оширилади
31.10.2018 12:24,  
348

– Йил якунига қадар яна икки ой бор. Шунинг учун барча резервларни ишга солиб, бюджетда юз бериши мумкин бўлган дефицитнинг олдини олиш зарур, – деди Шавкат Мирзиёев. 30 октябрь куни жорий йилда давлат бюджетининг кутилаётган ижроси, 2019 йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар, бюджет-солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамасига бағишланган йиғилишда Президент бу ҳақда таъкидлади

Йиғилишда келгуси йили бюджет даромадлари изчил ошиши, солиқ тизимида жорий этиладиган тарихий ўзгаришлар натижасида аҳоли ва бизнесга катта енгилликлар яратилиши таъкидланди. 

Хусусан, 2019 йил 1 январдан:

- тушумдан олинадиган мажбурий ажратмаларни тўлиқ бекор қилиш натижадасида корхоналарда қўшимча 5,2 триллион сўм даромад қолади;

- жисмоний шахслар учун даромад солиғининг энг юқори ставкаси 22 фоиздан 12 фоизгача, ягона ижтимоий тўлови 25 фоиздан 15 фоизгача туширилиши, фуқароларнинг 8 фоизлик суғурта бадали бекор қилиниши натижасида аҳоли даромадлари 6,5 фоизга ошади;

- юридик шахслар мол-мулк солиғи 5 фоиздан 2 фоизгача, фойда солиғи 14 дан 12 фоизгача, кичик бизнес субъектлари ягона солиғи 5 фоиздан 4 фоизгача камайтирилиши натижасида тадбиркорлар ихтиёрида 2 триллион сўм қўшимча маблағ қолади. Умуман олганда, мавжуд 19 та солиқ ва мажбурий тўловлар тури 15 тагача камайтирилади.

Бундай енгилликлар натижасида бюджет тушумларини таъминлаш бироз қийинлашади. Шу боис йиғилишда бюджет дефицитини қисқартириш, даромадларни кўпайтириш, жумладан, ишчилар сони ва иш ҳақини легаллаштириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди. 

2019 йилги Бюджетномани, шунингдек, солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар бўйича тегишли қонун лойиҳасини пухта ишлаб чиқиб, яқин вақт ичида Олий Мажлисга тақдим этиш вазифаси қўйилди. 

Қўшилган қиймат солиғи тўлашнинг соддалаштирилган механизмини жорий этиш, мавжуд имтиёзларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, оптимизация қилиш бўйича ҳам топшириқлар берилди. 

– Келгуси йил ҳам бюджетдан тўланадиган ойлик, пенсия ва нафақаларни инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда ошириш сиёсатини давом эттиришимиз керак. Бунда ойлик маошининг ўсиши нисбатан паст бўлган ижтимоий соҳа ходимларига асосий эътибор қаратиш, жумладан, тиббиёт ходимларининг ойлигини 26,5 фоизга, олий таълим ва фан муассалалари ходимлари иш ҳақини 1,5 баробарга ошириш зарур, – деди давлат раҳбари.

Таъкидланишича, ижтимоий нафақалар учун маблағлар ҳажмини 20 фоизга кўпайтириш, умуман, ойлик ва унга тенглаштирилган тўловларнинг давлат бюджети харажатидаги улушини 49 фоиздан 54 фоизга ошириш режалаштирилмоқда. 

Йиғилишда жорий йил якуни бўйича давлат бюджети даромадлари 74,5 триллион сўм, харажатлари эса 78,5 триллион сўмни ташкил этиши, маҳаллий бюджетлар ихтиёрида 5,5 триллион сўм ёки ўтган йилга нисбатан 6 баробар кўп маблағ қолиши кутилаётгани қайд этилди. 

Бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, бу борада назоратни янада кучайтириш бўйича ҳам топшириқлар берилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар бўйича мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилди.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан