Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ноҳалол экспорт қилувчиларнинг рўйхати юритилади
1.11.2018 14:05,  
45

“Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ҳукумат қарори умумий муҳокамага қўйилди.

Ушбу қарор лойиҳасида Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими маълумотларига асосан 2018 йил 1 декабрига қадар ноҳалол экспорт қилувчиларнинг реестри яратиш ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштириш белгиланган.

Ноҳалол экспорт қилувчилар реестри – ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимига киритилган экспорт контрактлари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд бўлган реал вақт режимида автоматик равишда шаклланадиган экспорт қилувчилар рўйхати.

Низом лойиҳасида айтилишича, юридик шахслар — мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилари мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномасини  тижорат хавфларидан суғурта полисисиз амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.

Якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмасдан тузилган деҳқон хўжаликларига мева-сабзавот маҳсулотларини олдиндан тўлов, очилган аккредитив ёки харидор банкларининг кафолати мавжудлиги каби шартларидан бири бўлгандагина экспорт қилиш ҳуқуқи берилади.

Экспорт контрактлари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлиги мавжуд бўлган экспорт қилувчилар реал вақт режимида автоматик равишда шаклланадиган ноҳалол экспорт қилувчилар реестрига киритилади.

Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига хизмат кўрсатувчи тижорат банк томонидан муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик мавжуд шартномалари доирасида ушбу қарздорлик суммасидан кам бўлмаган миқдордаги хорижий валюта тушумлари тўғрисида маълумот киритилгандан сўнг тадбиркорлик субъектлари реал вақт режимида шаклланадиган ноҳалол экспорт қилувчилар реестридан чиқарилади.

Ноҳалол экспорт қилувчилар реестрига киритилган юридик шахслар томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини 100 фоизлик олдиндан тўлов шарти асосида экспорт қилинишига йўл қўйилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан