Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбек мевалари Хитойга экспорт қилиниши мумкин
15.12.2016 16:10,  
15

Ўтган ҳафтада “Интертраде Инвест” МЧЖ раҳбари Абдулҳамид Каримов бошчилигидаги Ўзбекистон озиқ-овқат саноати вакилларидан иборат делегация Хитой давлатида бўлиб ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.

Хитой раҳбарининг июнь ойида Ўзбекистонга қилган сафари чоғида иккала мамлакатнинг озиқ-овқат сифатига доир меъёрларини уйғунлаштириш орқали Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун тўсиқларни йўқотиш бўйича ҳамкорлик қилишга оид ҳукуматлараро битим имзоланган эди.

Битим доирасида Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Хитойнинг Синжианг Силу Чанглонг Инвестмент компанияси ҳамкорликда қиймати 8.5 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда. Режага мувофиқ, Ўзбекистонда мева, сабзавот, гўшт ва сутни қайта ишловчи иккита корхона, картонқоғозлар ва пласмасса қутилар ишлаб чиқарувчи завод ва совутиш тизими билан жиҳозланган замонавий логистика маркази қурилади.

Лойиҳа, шунингдек, бир қанча иссиқхоналар ва мевали боғлар барпо этиш ва марказни совуткичли юк ташувчилар парки билан таъминлаш ишларини ҳам ўз ичига олади. Лойиҳанинг қуввати 40 хил турдаги маҳсулот ишлаб чиқарси имконини беради.

Ҳозирда Ўзбекистондан Хитойга мева экспорт қилиш йўлга қўйилмаган. Абдулҳамд Каримов маълум қилишича, Ўзбекистондан Хитойга қуруқ мевалар, ёнғоқ, кунгабоқар пистаси ва мева шарбатларини экспорт қилиш истиқболлари ўрганилмоқда.

Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш салоҳияти жорий йилда 2015 йилга нисбатан 137 фоизга ўсиб, йилига 1.4 миллион тоннага етган. Келаси йили бу рақам янада ортиши кутилмоқда. Ноябрь ойида Ўзбекистоннинг мева-сабзавот саноати вакиллари қиймати 1 миллион доллардан ортиқ бўлган 355 та шартнома имзолашган.

Ўзбекистон мева ва сабзавотиннг асосий харидорлари Россия ва бошқа МДҲ давлатлари ҳисобланади. Келажакда Ўзбекистоннинг мева ва сабзавот маҳсулотлари Хитойга ҳам кириб бориши кутилмоқда. Хитойлик харидорлар ҳозирча Ўзбекистонда етиштирилаётган узум, олча ва ўрик меваларига катта қизиқиш билдиришган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан