Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Корея аҳолисининг 90 фоизи ўзини бахтли ҳисоблайди
17.12.2016 10:38,  
25

Буюк Британиянинг жамият аъзоларининг фикрини ўрганиш билан шуғулланувчи "Ipsos Mori" ​ташкилоти янги тадқиқот хулосасини эълон қилди, дея хабар бермоқда Guardian​ нашри.

Лойиҳа муаллифлари 2016 йилнинг 22 сентябрь-6 ноябрь кунлари дунёнинг 40 та мамлакатида сўровномалар ўтказган. Сўровномада жами 27 250 киши иштирок этган. Тадқиқот статистик маълумотлар ҳамда жамоатчилик фикри ўртасидаги фарқни аниқлашни мақсад қилган эди.

Жанубий кореяликлар аҳолининг 24 фоизи ўзини бахтли деб ҳисоблашини тахмин қилишган. Аммо сўровномада иштирок этганларнинг 90 фоизи ўз ҳаётидан мамнун эканлигини изҳор қилган. Бундай юқори кўрсаткич чиқишини корейсларнинг ўзлари ҳам кутишмаган.

Канада аҳолиси сўровномада 60 фоиз аҳоли ҳаётидан хурсанд эканлигини айтишини тахмин қилишган эди. Аммо ижтимоий сўровномалар канадаликларнинг 79 фоизи ўзини бахтиёр деб ҳисоблашини кўрсатган.

Голландияликларнинг тахминлари ҳам воқеликдан ача узоқ бўлган. Лолалар юрти вакиллари аҳолининг 37 фоизи абортга қарши бўлишини тахмин қилишган. Бироқ сўровномада Голландия аҳолисининг атиги 8 фоизи абортга қарши эканлигини билдирган, холос. Голландияликларнинг 5 фоизигина никоҳдан олдинги жинсий ҳаёт ва бир жинсли никоҳларни номаъқулиш деб ҳисоблашини айтган (солиштириш учун: Индонезия аҳолисининг 93 фоизи бир жинсли никоҳларни қоралашини маълум қилган).

Сўровнома ўтказилган 40 та мамлакатдан атиги учтасида АҚШ президентлиги учун сайловда Доналд Трампнинг ғалабаси тахмин қилинган. Қолган мамлакатлар аҳолиси Ҳиллари Клинтоннинг имкониятини юқори баҳолаган. Трампнинг ғалабасига фақатгина Россия, Хитой ва Сербияда ишонч билдирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан