Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пан Ги Мун Жанубий Кореядаги президентлик сайловларида иштирок этиши мумкин
21.12.2016 17:44,  
4

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Жанубий Кореядаги президент сайловида ўз номзодини қўйиш истагида эканлигига шаъма қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
 
“БМТдаги ўн йиллик тажрибам Жанубий Кореянинг тараққиётига хизмат қила олса, кейинги фаолиятимни Корея Республикасига бағишлашга тайёрман”, дейди Пан Ги Мун.

Шунингдек, Пан Ги Мун 31 декабрда лавозимини тарк этганидан сўнг келгуси йил январи ўрталарида Сеулга қайтиш ниятида эканлигини маълум қилди.

Жанубий Кореянинг амалдаги президенти Пак Кин Хени лавозимидан четлатиш жараёни парламентдаги импичмент бўйича овоз бериш натижалари Конституциявий суд томонидан тасдиқланганидан сўнг якунига етади. Буни 6 ой мобайнида амалга ошириши лозим бўлган суд парламент қарорини тасдиқласа, мамлакатда муддатидан олдин президентлик сайловлари ўтказилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан