Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тадқиқот: замонавий ўсмирларнинг 95 фоизида камида битта гаджет мавжуд
21.12.2016 20:38,  
5

Ишониш қийин, аммо яқиндагина интернетга кирувчиларнинг асосий воситаси бўлган dial-up модемнинг ёқимсиз чийиллашини умуман эшитиб кўрмаган авлод шаклланди. Ҳозирги ёшлар охирги технологиялар асосида интернетга кириб, ўзаро мулоқотга киришиб, маълумот олиб келишмоқда.

Ҳозирги 15 яшар ўсмирнинг камида битта медиагаджети, Facebook’да умуман нотаниш 78 нафар «дўст»и бор, дейилади хабарда.

Аниқланишича, замонавий болалар ҳам ўзларини интернетда худди катталардек тута олишади. Бундан ташқари, улар ўз смартфон ёки планшетларидан бир дам ҳам ажралгилари келмайди, Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқларга кунига ўн марталаб киришади. Тағин кимлигини билмай туриб, бировларни ўз «дўст»лари сафига қўшиб қўйишади.

Ота-оналарнинг 79 фоизи фарзандлари билан интернет хавфсизлиги борасида суҳбатлашиш лозим, деб ҳисоблайди. Аммо Mashable сўровида қатнашганларнинг ярмидан кўпи вақти-вақти билан интернетдаги порнография ёки шафқатсизликка гувоҳ бўлишган.

Буларнинг барчаси замонавий технологияларнинг фойдали жиҳатларини рад этмаган ҳолда, зарарларини ҳам назардан қочирмаслик кераклигини кўрсатмоқда. Хусусан, ўсиб келаётган ёш авлодни лоақал баъзи-баъзида смартфон, планшет ёки компьютеридан маълум муддатга воз кечиб туришга кўниктириб бориш керак, деб ёзади Look At Me нашри.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан