Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Руминия президенти бош вазир лавозимига мусулмон аёлни тайинлашдан бош тортди
28.12.2016 12:00,  
5

Руминияда бош вазир лавозимига сўл партиядан кўрсатилган Севил Шҳайдеҳ номзоди мамлакат президенти томонидан рад этилди, дея хабар бермоқда Guardian​ нашри.

Севил Шҳайдеҳ номзоди парламент сайловларида ғалабага эришган Социал-демократик партиядан кўрсатилган бўлиб, у Руминия тарихидаги илк мусулмон ва илк аёл бош вазир бўлиши кутилаётган эди. Севил Шҳайдеҳнинг онаси қрим-татар ва онаси турк миллатига мансуб бўлиб, ўзи Руминияда туғилиб ўсган.

Руминия президенти Клаус Ёҳаннис маъмурияти номзоднинг рад этиши сабабини ошкор этмаган ва партияни бошқа номзод кўрсатишга чақирган. Таҳлилчилар Шҳайдеҳнинг номзоди рад этилишига унинг турмуш ўртоғи келиб чиқишига кўра суриялик бўлгани сабаб бўлганини тахмин қилишган.

Социал-демократик партия 11 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда 45 фоиз овоз билан ғалаба қозонган эди. Партия раҳбари Ливиу Драгнеа ўтган сайловдаги қаллобликлар сабаб икки йил муддатга четлатилгани туфайли бош вазирлик учун номзод бўла олмайди.

Севил Шайдеҳ бундан аввал тараққиёт вазири лавозимида ишлаган бўлиб, 2011 йилда суриялик кишига турмушга чиққан. Рисе Прожеcт журналистлар гуруҳи маълумотларига кўра, Шайдеҳнинг турмуш ўртоғи Сурия президенти Башар Асад ва Ливан шиаларининг Ҳизбуллоҳ ҳаракатини қўллаб-қувватлашини билдирган. 2011 йилда Руминияга кўчиб ўтишидан олдин у Сурия Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ишлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан