Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2016 йилнинг энг таъсирли суратлари
28.12.2016 21:11,  
20

Американинг Time  журнали тугаётган йилнинг энг эсда қоларли воқеалари муҳрланган, айни пайтда, журнал талқини бўйича энг таъсирли деб топилган суратларни тақдим этди:

1. Бу йил Туркия жуда кўп қонли воқеаларга гувоҳ бўлди. Шулардан бири 2016 йилнинг 15 июль тунида юз берди. Бир гуруҳ туркиялик аскарлар Осиё ва Европани бир-бирига боғлаб турадиган Босфор кўпригини эгаллаб олиб, ҳаракатни тўсиб қўйишди. 9 соат давомида ҳарбийлар Туркия ҳукуматини ағдариб ташлашга ҳаракат қилишди. Тўнтариш амалга ошмади – исён бир неча соат ичида мағлубиятга учради. Суратда: 16 июль куни бир гуруҳ ҳарбийлар томонидан Босфор кўприги қайта эгаллаб олиниши.

 

2. Ўтаётган йил сурияликлар учун фуқаролар урушида янада кўпроқ қурбон беришлари билан ёдда қолди. 2012 йилдан бери исёнчилар назоратида бўлган Ҳалаб шаҳри Сурия ҳукумати, Россия, Эрон ва Ҳисбуллоҳ жангариларидан иборат иттифоқчи қўшинлар томонидан қайта эгалланди. Шаҳарнинг 300 минг кишилик аҳолиси бир неча ой давомида қамалда қолиб кетди. Шарқий Ҳалабга уюштирилган ҳаво ҳужумларида минглаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди. Шаҳар бутунлай вайронага айланди. Суратда: 27 апрел куни шарқий Ҳалабга ҳукумат қўшинларининг ҳаво ҳужумида оиласидан ажралган суриялик бола укасининг жасади олдида.

 

3. Филиппин президенти Родриго Дутерте мамлакатда гиёҳвандликка қарши аёвсиз кураш бошлади. Тўқнашувларда 6 мингдан орти одам ҳалок бўлди. Минглаб одамлар ҳибсга олинди. Суратда: 9 октябрь куни 6 ёшли филиппинлик қизча тўқнашувда ҳалок бўлган отасининг дафн маросимида.

 

4. Йил давомида Африкадан Ўратер денгизи орқали европага юз минглаб қочқинлар кўчиб ўтишди. Муҳожирларнинг аксарияти яроқсиз кема ва қайиқларда, меъёридан ортиқча одам чиққани ҳолда Ўртаер денгизида ҳалокатга учради. Йил бошидан бери Ўртаер денгизида беш минг киши чўкиб кетди. Суратда: 4 октябрь куни Ливия қирғоқлари яқинидаги чўкаётган қайиқда куни қутқарув гуруҳи етиб келишини кутаётган қочқинлар.

 

5. Яқин шарқдаги уруш давом этаётган минтақалардан Туркия Европага борувчилар оқими бу йил камайди. Суратда: 12 март куни Грециянинг Македония билан чегараси яқинида ёмғирда қолган қочқинлар.

 

6. Африканинг Судан давлатида фуқаролар уруши бу йил ҳам давом этди. Суратда: 17 март куни ўн минглаб жанубий суданликлар Халқаро қизил хоч ташкилоти томонидан биринчи марта етказилган озиқ-овқат таъминоти учун навбат кутишмоқда.

 

7. Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида ХХХИ ёзги олимпияда бўлиб ўтди. Суратда: 14 август куни дунёнинг энг тез югурувчи одами Усайн Болт 100 метр масофага югуриш мусобақасининг ярим финал босқичида.

 

8. Сайёрамизнинг коинотдан кўриниши. Суратда: 23 январь куни АҚШнинг шарқий соҳилларида тонг отмоқда.

 

9. Шубҳасиз, Доналд Трампнинг АҚШ президентлигига сайланиши йилнинг энг кутилмаган воқеаларидан бири бўлди. Суратда: АҚШ президентлигига номзод Трамп Шимолий Каролинадаги сайловчилар билан учрашув чоғида.

 

10. 2016 йилда Куба инқилобидан бери биринчи марта АҚШ президенти ушбу мамлакатга ташриф буюрди. Суратда: 20 март куни Барак Обаманинг самолёти Гавана халқаро аэропортига қўниш олдидан.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан