Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2016 йил йўқотишлари: Ёнимиздан ўтди Мангулик...
20.12.2016 21:47,  
36

2016 йил нафақат жаҳон, балки Ўзбекистон тарихида ҳам миллионлаб инсонлар қалбини ларзага солган буюк йўқотишлар рўй берди.

Жорий йилнинг 3 июнь куни Америкадаги Финикс шифохонасида афсонавий боксчи Муҳаммад Али 75 ёшида вафот этди. Ўлим номаълум сабаблар туфайли юзага келган септик шок оқибатида рўй бергани маълум қилинди. Бунга қадар - 30 йил давомида боксчи Паркинсон касаллиги билан курашиб келган эди.

 

2-сентябр куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 78 ёшида инсульт оқибатида вафот этди.

Дафн маросими 3 сентябрь куни марҳумнинг она шаҳри – Самарқандда бўлиб ўтган.

 

Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов 30 май куни оғир хасталикдан сўнг 80 ёшида оламдан ўтди. "Ўзбегим" қасидаси - Эркин Воҳидовнинг энг машҳур ижод намуналаридан биридир, деб айтиш мумкин.

 

"Келинлар қўзғолони", "Суюнчи", "Чинор остидаги дуэль", "Майсаранинг иши, "Ўтган кунлар", "Чимилдиқ" ва бошқа фильмларнинг режиссёри Мелис Абзалов 25 октябрь тонгида 78 ёшида вафот этди

 

Куба инқилоби етакчиси Фидел Кастро кеча соат 22:30ларда дунёдан кўз юмганини давлат телевидениеси орқали Раул Кастро эълон қилган.

Фидел Кастро Куба давлатининг инқилоби сардори, давлат ва сиёсат арбоби бўлиб, 1926 йилнинг 13 августида туғилган. 1976 йилда Кубанинг Давлат кенгаши ва Вазирлар Кенгаши раиси бўлган.

У давлатни узоқ муддат бошқариш бўйича ҳам рекордчи саналади.

Саломатлиги ёмонлашганлиги туфайли 2006 йилнинг 31 июлида Фидел Кастро Рус ўз вазифаси ва ваколатини укаси Раул Кастрога топширган эди.

Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов 5 ноябр куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида жойлашган касалхоналардан бирида оғир хасталик оқибатида вафот этди. Шоирнинг жасади 10 ноябр куни Ўзбекистонга олиб келиниб, Тошкентдаги "Чиғатой" қабристонида дафн этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан